Маҳмуд Муродов коронавирусга чалинди. Унинг UFC’даги жанги қолдирилди
Спорт
−
29 Октябрь 2020
12888Ўзбекистонлик жангчи Маҳмуд Муродовнинг (24-6) UFC`даги учинчи жанги бекор қилинди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram᾽даги саҳифасида маълум қилди.
31 октябрь куни Маҳмуд Муродов UFC Vegas 12 турнирида навбатдаги жангини ўтказиши лозим эди.
“Aфсуски, сизларга ушбу хабарни етказишимга тўғри келмоқда. 31 октябрдаги жангим бекор қилинди. Чунки COVID-19 га топширган тестим ижобий натижани кўрсатди”, дея ёзган у.
Маълумот учун, Маҳмуд Муродов 31 октябрь санасида Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC кечасида Кевин Ҳолландга қарши ўтказиши керак эди. Аслида, Муродов ушбу кечада Кшиштоф Ёткога (22-4) қарши жанг қилиши лозим бўлган, бироқ польшалик спортчи жароҳат сабаб сафдан чиқиши ортидан унинг ўрнини Ҳолланд эгаллаганди.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов UFC’да ҳозиргача иккита жанг ўтказган. У UFC’даги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4, 9 КО) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10, 10 КО) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь