Маҳкумни 10 минг эвазига озодликка чиқармоқчи бўлган ҳамшира ушланди
3-саҳифа
−
16 декабр 2021 13071 1 дақиқа
Қорақалпоғистонда маҳкумни озод қилиш учун 10 минг доллар сўраган ҳамшира қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси ҳамшираси Ш.А. манзил колониясида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Ф.нинг ишончига кирган. Кейин уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 10 минг доллар эвазига муддатидан олдин озодликка чиқариб беришни ваъда қилган.
Қайд этилишича, Ш.А. сўралган пулдан 5 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август