Маҳаллий олийгоҳлараро ўқишни кўчириш натижалари қачон эълон қилиниши маълум бўлди

Жамият 5112
image

Ўзбекистонда маҳаллий олийгоҳлараро ўқишни кўчириш имтиҳони жавоблари жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат 16:00 дан бошлаб ОТМ расмий сайтида эълон қилинади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, вазирлик ваколатидаги талабалар ўқишини кўчириш бўйича рўйхатдан ўтказилган аризалар (ОТМлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги ОТМларга мос ва турдош йўналишлар бўйича) вазирлик комиссияси томонидан кўриб чиқилган.

Кўриб чиқиш натижалари ариза муаллифларига қуйидаги тартибда эълон қилинади:

•  Ўқиши кўчирилиши тавсия этилмагани бўйича маълумотлар ариза муаллифларининг transfer.edu.uz электрон тизимидаги шахсий кабинетларига юборилади. Шунга кўра, ушбу тоифадаги талабалар 2021 йил 5 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб аризаларининг кўриб чиқиш натижалари бўйича шахсий кабинетлари орқали маълумот олишлари мумкин.

•  Ўқиши кўчирилиши тавсия этилган талабалар рўйхати 2021 йил 6 сентябрь куни соат 16:00 дан бошлаб талабалар ўқиши кўчирилиши сўралган ОТМларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.

•  Ўқиши кўчирилиши тавсия этилган талабаларнинг базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида кўчирилиши муайян ОТМ томонидан узрли сабабларни асословчи ҳужжатларнинг асли кўриб чиқилгандан сўнг белгиланади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 202
Рейтинг: 3
t
×