“Маҳаллада дув-дув гап”ни ижро этган “Оскар” соҳиби Эннио Морриконе вафот этди (видео)

Мусиқа 11946
image

Бугун, 6 июль куни бастакор Эннио Морриконе 91 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ANSA агентлиги хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, бастакор Римдаги шифохонада вафот этган. У аввалроқ йиқилиб тушгани сабабли шифохонага ётқизилган эди Сўнгги йилларда Морриконе белида жиддий муаммоларга дуч келди ва шу сабабли узоқ муддатли даволанишда бўлди.

Эннио Морриконе 1928 йилнинг 10 ноябрь куни Италиянинг Рим шаҳрида таваллуд топган. У бастакорлик билан бирга аранжировка билан ҳам шуҳулланган. Профессионал дережёр ҳам бўлган.

Бастакор 500 дан ортиқ фильм ва сериалларнинг мусиқий муаллифидир. Улар орасида “Америкада бир пайтлар” (1984), “Тегиб бўлмайдиганлар” (1987), “Янги кинотеатр “Парадизо” (1981) кинокартиналари бор. Бастакор кўплаб нуфузли мукофотларни қўлга киритган. Олти марта “Оскар”га номзодлик қилган. Биринчи “Оскар”ини кино санаътига қўшган ҳиссаси учун қўлга киритган бўлса, иккинчиси унга 2016 йилда, Квентин Тарантинонинг "Жирканч саккизлик" фильми учун берилди.

Маълумот ўрнида, Эннио Морриконе ўзбек халқига ҳурмат тариқасида ўз оркестри билан “Маҳаллада дув-дув гап” фильмининг мусиқасини ижро этган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 312
Рейтинг: 3
t
×