Маҳаллабай ишлаш тизими Самарқандда эксперимент қилинади

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, жорий йил 1 июндан Самарқанд вилояти туман (шаҳар) ҳокимликларида “маҳаллабай” ишлаш тизими эксперимент тариқасида ўтказилади. 

Бунда:

  • Маҳаллабай ишлаш марказлари давлат муассасаси шаклида ташкил этилади;
  • туман (шаҳар)лардаги ҳар учта маҳаллага биттадан маҳаллабай ишлаш инспекторлари бириктирилади;
  • маҳалла фуқаролар йиғини раисининг тадбиркорлик ва томорқа масалалари бўйича ўринбосари лавозими жорий этилади.

Марказлар фаолияти Пастдарғом, Ургут ва Булунғур туманларида жорий йил 1 июндан ҳамда вилоятнинг қолган туман (шаҳар)ларида 1 августгача ташкил этилади. 

Қарорга кўра, аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва ҳал этишда шаффофликни таъминлаш ва инсон омилини камайтириш мақсадида Марказ ва маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятини ўзаро боғлиқ ҳолда рақамлаштиришни назарда тутувчи “Онлайн маҳалла” дастурий таъминоти ишлаб чиқилади. 

Шунингдек, 2022 йил 1 январдан мазкур экспериментни республиканинг бошқа ҳудудларида жорий қилиш назарда тутилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Самарқанд Маҳаллабай

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made