Маҳалла раиси – Президентнинг қуйи бўғиндаги устуни – Мирзиёев
Жамият
−
15 Январь 2021
3592Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга Мурожаатномасида барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз соҳаси бўйича ишни маҳаллаларда ташкил этиши, муаммоларни ўрганиб, уларга ечим топиши зарурлигини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, маҳалла идорасининг ваколатини кенгайтириш, раис ва ходимларнинг моддий таъминотини яхшилаш бўйича ташаббуслар илгари сурилган эди.
Шавкат Мириёев шундай ишлар билан танишиш мақсадида Юнусобод туманидаги “Янгибоғ” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, бу ерда 7 минг нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади. 2 мингдан зиёд оила мавжуд. Янги қурилган маҳалла гузари биносида кенг шароитлар яратилган.
Шу ерда Юнусобод туманидаги маҳаллалар фаоллари билан мулоқот бўлган.
“Маҳалла раиси – Президентнинг қуйи бўғиндаги устуни. Маҳалланинг иқтисодиётини ўзгартирсак, жамиятимиз ўзгаради. Бунинг учун ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастуридан самарали фойдаланиш керак”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Кўп қаватли уйларга сифатли хизмат кўрсатувчи бошқарув компаниялари ташкил этиш, ички йўлларни таъмирлаш, маиший хизматларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь