Мэрилин Монро қабри ёнидаги жой 2 миллион долларга сотувга қўйилди
Маданият-санъат
−
22 Август 2021
13386АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги “Pierce Brothers Westwood Village Memorial Park” қабристонида жойлашган қабр 2 миллион долларга сотувга қўйилди. Бу ҳақда “New York Post” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу қабр аввал америкалик машҳур бастакор Жерри Херманга тегишли бўлган. У қабрни 1997 йилда сотиб олган. Аммо, бастакор 2019 йилда вафот этгач, қариндошлари уни Нью-Жерсида онасининг қабри ёнига дафн қилган. Бўш қолган қабр эса қариндошлари томонидан сотувга қўйилган.
Бу қабрнинг аҳамияти шундаки, унда дафн етилган одам американинг машҳурлари билан “қўшни” бўлиши мумкин. Қабр ёнида америкалик машҳур актриса Мэрилин Монро ва “Playboy Enterprises” компанияси асосчиси Хью Хефнерлар дафн этилган. Шу сабабли ҳам қабристондаги бу жой 2 миллион долларга баҳоланган.
Маълумот ўрнида, ушбу қабристон 1905 йилда “Sunset” қабристони номи билан ташкил этилган ва кейинчалик унинг номи “Pierce Brothers Westwood Village Memorial Parkга” ўзгартирилган. Бу ерда Мэрилин Монро ва Хью Хефнердан ташқари бошқа машҳурлар: Натали Вуд, Фарра Фосетт, таниқли ёзувчи Трумен Капоте ва қўшиқчи Дин Мартин дафн этилган.
Дурдона Пирназарова
LiveБарчаси