Ляйен давлатларни газ бўйича “энг ёмон сценарий”га тайёр туришга чақирди

Олам

image

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқига газ етказиб бериш билан боғлиқ энг ёмон вазиятга тайёрланиш керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у бугун, 1 август куни Испаниянинг “El Mundo” газетасига берган интервьюсида маълум қилди. 

“Биз бирдам бўлиб қолишимиз керак, чунки бу энергия инқирози учун масъул бўлган ягона одамлар Москвада, бошқа жойда эмас. Россия 12 [Европа Иттифоқи] аъзо давлатларига газ етказиб беришни қисман ёки тўлиқ тўхтатиб қўйганини ҳисобга олсак, барчамиз энг ёмон ҳолатларга тайёр бўлишимиз керак”, дейди у. 

Урсула фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, баъзи Европа Иттифоқи давлатлари ўзларининг географик жойлашуви ёки суверен энергетика қарорлари туфайли Россия газига кўпроқ боғлиқ.

"Ушбу мамлакатлар энди заифроқ ҳолатда",  дейди у, бу мамлакатларнинг ҳар бирида таъминот муаммолари бутун Европа учун зарбалигини урғулаб. 

У мамлакатлар иқтисодиёти ягона бозор орқали бир-бири билан чамбарчас боғланганини қўшимча қилди. 

Унинг қайд этишича, ҳозир Европа Иттифоқи ишончли энергетика ҳамкорларига мурожаат қилмоқда.

“Биз Америка Қўшма Штатларидан суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича рекорд ҳажмга эришдик ва Норвегия, Форс кўрфази давлатлари, Жазоир ёки Каспий денгизи минтақасидан ҳамда дунё бўйлаб кўплаб мамлакатлардан газ ҳажми ортиб бормоқда. 

2022 йилнинг биринчи ярмида биз Россиядан ташқари газ қувурлари орқали қўшимча 38 миллиард куб метр суюлтирилган ва газ импорт қилдик. Бу Россия газ қувури орқали газ етказиб беришнинг 28 миллиард куб метрга қисқаришини қоплайди”, дейди Ляйен.

ЕК раҳбарининг сўзларига кўра, Испания бошқа [Европа Иттифоқи] аъзо давлатларга етарли миқдорда газ таъминотини таъминлашга ёрдам бериш учун суюлтирилган газ таъминотини қайта йўналтириши, шунингдек, тўғридан-тўғри кўпроқ газ жўнатиш учун уни Франция билан боғлайдиган газ қувурини мустаҳкамлаши мумкин. 

26 июль куни ЕИ Кенгаши Еврокомиссия томонидан таклиф қилинган 2022 йил 1 августдан 2023 йил 31 мартгача Европа Иттифоқи газ истеъмолини ихтиёрий равишда 15 фоизга камайтириш режасини қабул қилди. 

Шунингдек, агар Европа Комиссияси етказиб беришни тўхтатиш хавфи бор деб ҳисобласа ва умуммиллий сигнал эълон қилса, истеъмолни бир хил 15 фоизга қисқартиришнинг иккинчи мажбурий босқичига ўтиш имкониятини ҳам ўз ичига олади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Урсула фон дер Ляйен

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг