Луврдаги Ўзбекистон кўргазмасини томоша қилиш учун турнақатор навбат юзага келди

Маданият-санъат 6984
image

Хабарингиз бор, 23 ноябрдан бошлаб Париждаги Лувр музейида “Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси очилди.

Кўргазма Европа жамоатчилиги орасида катта қизиқиш уйғотди. Шу кунларда Ўзбекистон тарихи ва маданий ҳаёти акс этган экспонатларни кўриш учун музейда катта навбат ҳосил бўлган. 

Қайд этиш керакки, келгуси йилнинг март ойига қадар давом этадиган кўргазма ҳар куни 20 минг сайёҳни қабул қилмоқда. Бу эса Ўзбекистонни бутун дунёга танитишда катта ҳисса қўшади.

Ўзбек халқининг бой маданий меросига бағишланган “Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг октябрь ойида Францияга амалга оширилган ташрифи давомида эришилган келишувларга мувофиқ ташкил этилди.

Ўзбекистон раҳбарининг куни кеча Францияга амалга оширган ташрифи доирасида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон биринчи хонимлар билан Лувр музейига бориб, ушбу кўргазма билан танишди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 264
Рейтинг: 3.2
t
×