Лутфулла Саъдуллаев вафот этди

Маданият-санъат

image

Бугун, 10 апрель куни Лутфулла Саъдуллаев 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда унинг қизи Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасида маълум қилди. 

Лутфулла Саъдуллаев жорий йилнинг 4 апрель куни касаллик сабаб оғир аҳволда шифохонанинг Жонлантириш бўлимига ётқизилганди

Маълумот учун, Лутфулла Саъдуллаев 1940 йил 18 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1965 йил Тошкент театр ва рассомчилик санъат институтини тугатган. 1963 – 2007 йилларда Ёш томошабинлар, Абдулла Қаҳҳор номидаги Сатира театрларида актёр бўлиб фаолият кўрсатган. Ҳозирги кунгача Абдулла Қаҳҳор номидаги Сатира театрларида ижод қилиб келган.

Фаолияти давомида 200 га яқин спектаклларда бир-биридан эсда қоларли роллар ижро этган. Кино ва видеофильмлар, телевизион миниатюралар дастурида ижро этган роллари эса 500 дан ортиқдир. 1968 йилда ҳамкасби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева билан турмуш қурган актёр – бугун 3 фарзанднинг отаси.

Лутфулла Саъдуллаев узоқ йиллик ижодий фаолиятида давомида ўз ҳаёти ва ижодидан ҳикоя қилувчи, устозлари, марҳум ҳамкасблари ҳақидаги хотиралари жамланган “Қисмат”, “Ўкинч”, “Мени кечир...” номли китобларини нашрдан чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, Лутфулла Саъдуллаевнинг тўнғич куёви Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фатҳулла Маъсудов 2020 йилнинг 30 август куни коронавирус сабаб вафот этган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2541

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг