“Лўли(чи)лик қилманг”. Қодиров парламентда Кушербоев билан жанжаллашди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугун, 21 июнь кунги йиғилишида депутатлар Алишер Қодиров ва Расул Кушербоев ўртасида тортишув юз берди.

Қайд этилишича, тортишув Ўзбекистон либерал-демократик партияси депутати Расул Кушербоев ва Миллий тикланиш партияси депутати ўртасида фуқароларнинг электрон қурилмаларидаги шахсий маълумотларини олишга имкон берувчи қонун лойиҳаси муҳокамаси сабаб юзага келган. 

“Лўличилик қилманг, саҳнага чиқиб олиб. Сиз саволга жавоб бериш учун чиққансиз мен билан “политика” қилишга эмас. Техникмисиз, IT’ни тушунасизми? Электрон маълумот нималигини тушунасизми? Ҳеч нимани тушунмайсиз. Битта саволга ҳам жавоб беролмаяпсиз”, дейди Қодиров Кушербоевга қарата. 

Ҳолат акс этган видео тарқалгач, Расул Кушербоев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидагича пост қолдирди. Бироқ ушбу пост ҳодисага қанчалик алоқадор экани номаълум. 

“Мен ҳақиқатан ҳам озодликни севаман ва ўзимни озод инсон деб биламан. Бу менинг энг қадрли бойлигим. 

Менимча қолганлар ҳам озодликни севиб, ўзларини озод инсонлар деб билишади, айниқса депутатлар”, дейди Кушербоев.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

908

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг