“Лукойл” Ўзбекистон орқали ўз аҳволини яхшилаб олмоқчи

Олам

image

Россиянинг “Лукойл” нефть компанияси Ўзбекистон иқтисодига ишоняпти. Компания Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар эвазига санкциялар билан боғлиқ вазиятни юмшатишни кўзлаяпти. Бу ҳақда компания раҳбари Вагит Алекперов маълум қилди.

Алекперов компания яқинда Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий қисмида изланишлар олиб бориш бўйича келишувга эришганини таъкидлади. Компания лойиҳалари муваффақиятли бўлиши учун Қорақлпоғистон ҳудудидан янги конлар топишга умид қиляпти.

Қайд этиш кераккки, “Лукойл” бугунги кунда Ўзбекистонда икки йирик лойиҳа – Ҳисор ва Қандим конлар гуруҳи бўйича иш олиб боряпти.

“Ҳозирда Ўзбекистон иқтисоди нафақат углеводород соҳасида, балки рангли ва қора металлургия, қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам тез ривожланяпти. Биз Ўзбекистон иқтисодига ва Президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган сиёсатга ишонамиз”, деб таъкидлаган “Лукойл” раҳбари.

Маълумот учун, Ўзбекистонда “Қандим-Хаузак-Шоди-Қўнғирот” газ лойиҳаси “Лукойл” томонидан амалга оширилади. Шартнома 35 йилга тузилган бўлиб, 2039 йилда якунига етади.

“Лукойл” ҳозирда Ўзбекистонда йилига 14,5 миллиард кубометр газ қазиб олмоқда. Компания мамлакатдаги лойиҳалар учун 8 миллиард доллар инвестиция киргизган ва 4 миллиард долларни аллақачон қайтарган.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть Лукойл

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг