Лукашенконинг шахсий шифокори порахўрликда айбланиб, қамалди

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенкони даволовчи  шифокор порахўрликда айбланиб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда  Лукашенконинг ўзи Соғлиқни сақлаш вазири, Бош прокурор ва Давлат хавфсизлик қўмитаси раиси билан учрашувда маълум қилган. 

Лукашенконинг сўзларига кўра, унинг шифокоридан ташқари яна 35 нафар тиббиёт ходими пора билан ушланган. 

“Улар жарроҳлик столида ётган одамларга зарур бўлган организмларни чет элликларга сотиб, улардан муносиб равишда пора олишган. Тинтув чоғида шифокорларнинг баъзиларини уйидан 300, 650 минг еврогача пул маблағлари топилган”, дейди у. 

Шунингдек, Лукашенко порахўрлар ичида ўзининг шифокори борлигидан афсусдалигини, бироқ қонун ҳамма учун баробарлигини айтиб ўтган. 

Маълумот ўрнида, 2018 йилда ҳам Давлат хавфсизлик қўмитаси Травматология ва ортопедия илмий-амалий маркази директори Александр Белецкийни порахўрлиги учун қўлга олганини маълум қилган. Мазкур ишда “Пора олиш”, “Пора бериш” ва “Солиқ ва йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш” моддалари бўйича жами 60 дан ортиқ шахс айбланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

142

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг