Лукашенконинг сахийлиги тутди. У 4,5 минг кишига амнистия эълон қилди
Олам
−
08 Декабрь 2022
4234Беларусь резиденти Александр Лукашенко “Миллий бирлик куни муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда бугун, 8 декабрь куни Президент матбуот хизмати хабар берди.
Ҳужжат Лукашенко номидан ишлаб чиқилган бўлиб, Белоруссиядаги пенитенциар сиёсатнинг ажралмас хусусияти турли кўринишдаги жиноий жазоларни ўтаётган шахсларга нисбатан инсонпарварликнинг намоён бўлишидир.
Қайд этилишича, амнистия фақат жазони ўташ даврида ижобий характерга эга бўлган ва ахлоқ тузатиш йўлига ўтган шахсларга нисбатан қўлланилади, террорчилик ёки экстремистик характердаги жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.
“Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, амнистия акти натижасида 4,5 минг нафарга яқин маҳкумни жиноий жазодан, жумладан, 1,6 минг нафарини қамоқдан озод этиш, шунингдек, яна 4 минг нафарга яқин маҳкумнинг жазо муддати бир йилга қисқартирилиши режалаштирилган”, дейилади хабарда.
Қонунда катта ижтимоий хавфли бўлмаган жиноятлар учун жазодан ва жиноий жавобгарликнинг бошқа чораларидан озод этилиши лозим бўлган шахслар тоифалари белгиланган. Вояга етмаганлар, ҳомиладор аёллар, 18 ёшгача бўлган болалари бўлган ёлғиз ота-оналар, нафақахўрлар, I ва II гуруҳ ногиронлари, бир қатор касалликларга чалинганлар, ҳарбий ҳаракатлар фахрийлари, Чернобил АЭСдаги офатдан жабрланганлар, ҳарбий хизматни ўташ даврида ёки хизмат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ҳолда жароҳатлар, касалликларга дучор бўлганлар шулар жумласидандир.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.
LiveБарчаси