Лукашенконинг инаугурацияси қачон ўтказилиши айтилди

Олам

image

9 августда бўлиб ўтган президентлик сайловида олтинчи бор ғалаба қозонган Александр Лукашенконинг инаугурацияси икки ой ичида бўлиб ўтади. Аммо, қасамёд санаси ҳали белгиланмаган. Бу ҳақда бугун, 19 август куни мамлакат Марказий сайлов комиссияси хабар берди. 

"Аниқ сана ташкилотчилар томонидан белгиланади. Инаугурация икки ойдан кечиктирмай бўлади", дейди МСК расмийси. Унинг сўзларига кўра, амалиёт шуни кўрсатадики, инаугурация сайлов натижалари расмий эълон қилинганидан кейин бир ой ичида ўтказилади. 

10 кундирки, Беларусда овоз бериш натижаларига нисбатан норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Дастлабки кунларда бу ҳаракатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан тўқнашувларга олиб келди. Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 6 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган, бир неча ўнлаб ҳуқуқ-тартибот ходимлари ва намойишчилар жароҳат олган.  

Марказий Сайлов Комиссиясининг маълумотларига кўра, 26 йилдан буён мамлакатни бошқариб келаётган Лукашенка навбатдаги сайловда 80, 1% овоз билан ғалаба қозонган. Иккинчи ўринни 10,12 фоиз овоз билан Светлана Тихановская эгаллаган.  Сайловдан кейин мамлакатни тарк этган Тихоновская сайлов натижаларини тан олмади. Ушбу фонда йирик корхоналар ишчилари вазиятдан норозилигини билдиришмоқда, янги сайловлар ўтказилишини талаб қилган митинглар давом этмоқда.

Бугун, 19 август куни Европа Иттифоқига аъзо давлатлар раҳбарлари онлайн мулоқот қилиб, бир овоздан Беларусда ўтган сайлов натижаларини тан олмасликка келишиб олдилар ва натижаларни сохталаштиришда иштирок этганларга санкция қўллаш бўйича қарор қабул қилдилар.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

306

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг