Лукашенкони ҳибсга олиш учун Беларусь хавфсизлик кучларига 11 млн евро ваъда қилинди

Олам

image
Президент учун миллионлаб доллар – Лукашенко суиқасд тафсилотларини очиқлади north_east

Президент учун миллионлаб доллар – Лукашенко суиқасд тафсилотларини очиқлади

Беларуслик мухолифатчи Валерий Цепкало хавфсизлик идораларига Президент Александр Лукашенконинг ҳибсга олиниши учун 11 миллион евро тўлашни ваъда қилди. Бу ҳақда Цепкало ўзининг YouTube каналида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, “биринчи рақамли жиноятчини” ҳибсга олиш учун тўланадиган мукофот пулига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлганларнинг барчасига имконият берувчи махсус технология ишлаб чиқилган.

Цепкалонинг таъкидлашича, маблағ дарҳол ҳисобдан ечилмайди: аввалига пул маблағлари донорларнинг ҳисобида сақланади ва фақат Лукашенко ҳибсга олинганидан кейин махсус ҳисоб рақамига ўтади.

Цепкало режасининг амалга ошишига қатъий ишонч билдирган. 

“Ишончим комилки, тизим ичида ҳам жуда кўп сонли тартибли, принципиал одамлар бор. Улар учун халққа хизмат қилиш, қонунга хизмат қилиш шунчаки қуруқ гап эмас”, дейди у.

Маълумот ўрнида, Hi-TECH Парк асосчиси Валерий Цепкало 2020 йилда Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларида қатнашмоқчи эди. Бироқ, у рўйхатга олинмади. Унга қарши терговга қадар текширув бошлангандан сўнг, Цепкало мамлакатни тарк этди.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда президентлик сайлови 2020 йилнинг 9 август куни бўлиб ўтди. Марказий сайлов комиссияси Александр Лукашенко 80 фоиз, мухолифатнинг асосий номзоди, ҳибсга олинган блоггернинг рафиқаси Светлана Тихановская 10 фоиз овоз олганини эълон қилди.

Бу бутун мамлакат бўйлаб бир неча ой давом этган оммавий норозиликларни келтириб чиқарди. Бир қатор мухолифатдаги сиёсатчилар ва фаоллар ҳибсга олинди ёки мамлакатдан қочиб кетди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

757

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг