Лукашенко Украина билан чегарани тўлиқ ёпишни буюрди

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко чегара қўшинларига Украина билан чегарани тўлиқ ёпиш тўғрисида кўрсатма берди. Бу ҳақда давлат раҳбари Мустақиллик куни шарафига бўлиб ўтган тантанали йиғилишда гапирган.

Унинг сўзларига кўра, ушбу қарор Республикага қўшни давлатдан катта миқдордаги қурол-яроғ келиб тушгани сабабли қабул қилинган.

“Украинадан Беларусга жуда катта миқдордаги қурол-яроғ келади. Шунинг учун мен чегара қўшинларига Украина билан чегарани тўлиқ ёпишни буюрдим”, дейди Александр Лукашенко.

Давлат раҳбари, шунингдек, Беларусда “ухлаб ётган” террористик ҳужайралар, ўзини ўзи ҳимоя қилиш бўлимлари очилганини айтди. Президентнинг сўзларига кўра, “Беларусь ўзини ўзи ҳимоя қилиш бўлинмалари” Telegram-ресурси яратилган, унинг 2500 обуначиси бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

170

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг