Лукашенко Telegram каналлари ҳақида Путинга арз қилди
Олам
−
11 Февраль 2020 7596 1 дақиқа
Сочидаги сўнгги учрашувда Россия Президенти Владимир Путин ва Беларусь Президенти Александр Лукашенко Россия оммавий ахборот воситалари ва Telegram каналларидаги нашрларни муҳокама қилди.
“Мен, Владимир Путин ва Дмитрий Медведев ушбу мавзуларни муҳокама қилдик. Улар бу бизнинг ишимиз эмас дейишди. Мен уларга қандай қилиб "бизнинг ишимиз эмас", деяпсизлар, ахир ушбу Telegram каналлари орқасида мана бу, мана бу одамлар турибди-ку, деб тегишли одамлар исмини айтдим", деди Лукашенко.
Беларусь раҳбарининг сўзларига кўра, матбуот хизмати унга ОАВ ва Telegram каналларида рус ҳокимиятига тегишли қатор нашрларини тўплаган.
Аввалроқ, Telegram каналларида Беларусдан Россияга келган паст сифатли товарлар ҳақида маълумотлар кенг тарқалган эди. Лукашенко ОАВда Беларусдан келтирилган паст сифатли товарлар тўғрисидаги хабарларни “фейк” дея атаб, ўз жамиятини "ҳимоя қилишга" ваъда берган эди.
Нуруллоҳ Шарипов
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь