Лукашенко СССР парчаланишида кимни айбдор, деб билишини айтди 

Олам 21350
image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко СССР парчаланишида кимни айбдор, деб билишини айтди. Бу ҳақда давлат раҳбари Наиля Вагиф Аскер-заденинг фильмида сўзлаб берган.

Телебошловчининг Совет Иттифоқи парчаланишида ким айбдор, деган саволига Лукашенко “албатта, Ельцин ва Горбачев”, дея жавоб қайтарган.  

Беларусь Президентининг таъкидлашича, шахсий адоват, ҳокимият учун курашни бутун мамлакатга ўтказиш керак эмас.

“Улар бу билан Совет Иттифоқидаги муносабатларни тартибга солишни хоҳлашганди, охирида мамлакатни парчалаб юборишди”, дея таъкидлади Беларусь Президенти.

Ўз навбатида, Украинанинг биринчи Президенти Леонид Кравчук, СССР парчаланиши бўйича фикр билдирар экан, “ўликларни тирилтира олмайсиз”, дейди.

“Совет Иттифоқи ўзига-ўзи барҳам берди. Бунда на Кравчук, на Ельцин ва Шушкевич айбдор эди. У ўзини-ўзи кўмди. Биз фақат бу ҳақиқатни қайд этдик”, дея таъкидлади у.

Маълумот ўрнида, 1991 йил 8 декабрида Беловежда Россия Президенти Борис Ельцин, Украина Президенти Леонид Кравчук ва Беларусь Олий Кенгаши раҳбари Станислав Шушкевич МДҲни тузиш тўғрисидаги битимга имзо чекди, бу СССР мавжудлигининг тугатилишини билдирган. Горбачёв бу ҳаракатларни конституцияга зид, деб баҳолаган. Бироқ, Беловеж битимининг иштирокчилари СССРни йўқ қилишда айбдорлигини рад этган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1069
Рейтинг: 2.9
t
×