Лукашенко Путиннинг ҳузурига борди

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко бугун, 12 апрель куни амалий ташриф билан Россияга борди. Бу ҳақда “Белта” ахборот агентлиги хабар берган. 

“Беларуснинг биринчи рақамли самолёти Благовешенск аэропортига қўнди. Ўтиш йўлагида Лукашенкони Амур вилояти ва Благовешенск раҳбарияти, шунингдек, бир кун аввал келган Беларусь делегацияси аъзолари кутиб олди”, дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, Лукашенко Россияга ташрифи чоғида Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Улар Амур вилоятидаги “Восточний” космодромига ташриф буюради. 

Путин ва Лукашенко космик мажмуа қурилиши билан танишади, учувчи-космонавтлар ва космодром ходимлари билан мулоқот қилади. Космодромда улар яккама-якка форматда икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини, Ғарбнинг санкция босимига қарши курашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни, минтақа ва дунёдаги вазиятни, Украинадаги воқеаларни муҳокама қилади. 

Қайд этилишича, эртага, 13 апрель куни Лукашенко Владивостокда Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко билан учрашади.

Музокараларнинг асосий мавзуси Беларуснинг ушбу Узоқ Шарқ минтақаси билан ҳамкорлиги бўлади. Делегациялар жорий лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилади, хусусан, асосий эътибор кенг доирадаги савдо ва Беларусь бозорига балиқ маҳсулотларини етказиб беришга қаратилади. 

Лукашенко Русский оролига ҳам ташриф буюриб, у ерда Приморск ўлкасида қатор инфратузилма, ижтимоий ва маданий лойиҳаларнинг амалга оширилиши билан танишиши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Лукашенко

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг