Лукашенко Путиндан Беларуснинг ШҲТга кириши учун ёрдам сўради
Олам
−
26 Июнь 2022
13463Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россия Президенти Владимир Путинга Беларусь Республикасининг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) қўшилишида ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берди.
“Мен сиз билан биз кузатувчи бўлган ШҲТ ҳақида гаплашмоқчиман. Балки маслаҳатлашармиз, сиз бизнинг мақомимизни кенгайтиришни қўллаб-қувватлайсиз”, дейди у Путин билан Санкт-Петербургдаги учрашуви чоғида.
Лукашенко Беларусь ШҲТда кузатувчи мақомига эга бўлганидан бери анча вақт ўтганига эътибор қаратган.
"Ўйлайманки, биз у ерда ортиқча бўлмаймиз", деб қўшимча қилган Лукашенко.
Маълумот ўрнида, ШҲТ 2001 йилда ташкил этилган халқаро ташкилотдир. Унинг аъзолари Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистондир.
ШҲТда кузатувчи давлатлар Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Мўғулистон, ҳамкор давлатлар Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланкадир. 2021 йил сентябрида Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида Эронни ташкилотга қабул қилиш тартиби бошланган эди.
Шу йилнинг июнь ойида эса Беларусь Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлиш учун ариза тайёрлагани маълум қилганди.
LiveБарчаси