Лукашенко НАТО мамлакатларига ядровий зарба беришга тайёрлигини билдирди
Олам
−
29 Сентябрь
11362Беларусь резиденти Александр Лукашенко НАТО мамлакатлари Белорусга ҳужум қилишга қарор қилса, Минск Россия билан тузилган шартнома асосида мамлакатда жойлаштирилган ядро қуролидан фойдаланишини айтди. Бу ҳақда “The Moscow Times” хабар берди.
“Улар бизга ҳужум қилиши биланоқ, биз ядро қуролидан фойдаланамиз”, дейди Лукашенко.
Унинг таъкидлашича, Россия Президенти Владимир Путин ядро доктринасини ўзгартириш ҳақидаги сўнгги нутқида Беларусь ўзини ҳимоя қилиш учун ядро қуролидан фойдаланиши мумкинлигини тасдиқлаган.
Беларусь фуқароси, шунингдек, Польша ва АҚШ ҳарбийлари аллақачон Беларусь билан чегарага жойлашган ва Польша ҳукумати “қўлларини ишқалаб” ҳужум қилиш вақтини кутмоқда. Шу билан бирга, Лукашенко Минск ядро қуролидан фойдаланган ҳолда, жавоб, шу жумладан Россияда томонидан ҳам бўлиши ҳақида айтди.
“Россия бутун ядровий арсенални қўллайди. Ва бу аллақачон жаҳон уруши демакдир. Ғарб ҳам буни хоҳламайди. Негаки улар бунга тайёр эмас. Аммо биз уларга очиқчасига айтамиз: қизил чизиқ – бу давлат чегараси. Биз унга қадам қўйдик – жавоб дарҳол амалга оширилади”, дея таъкидлаган у.
СССР қулаганидан сўнг, Беларусь ўзининг ядровий арсеналидан воз кечди ва 1993 йилда ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномага ядро бўлмаган давлат сифатида қўшилди. Республика ҳудудидан тўлиқ ядро қуроллари 1996 йил ноябрь ойида олиб чиқилган.
Бироқ, 2023 йилнинг март ойида Россия Президенти Владимир Путин Россия тактик ядро қуролини Беларусь ҳудудида жойлаштириш режаларини эълон қилди, буни бошқа нарсалар қатори Американинг Европа мамлакатларида шунга ўхшаш қуролларни жойлаштириш сиёсати билан изоҳлади. Биринчи ядровий зарядлар ўша йилнинг июнь ойи ўрталарида республикага етказиб берилди.
2024 йилнинг ёз фасли бошида Беларусь ҳарбийлари стратегик бўлмаган ядро қуролидан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтди.
Жорий йилнинг 25 сентябрь куни эса Путин Россия Хавфсизлик Кенгашининг ядровий чеклаш бўйича йиғилишида Россия ядровий қуролдан фойдаланиш ҳуқуқини, шу жумладан иттифоқдош Беларусга ҳужум қилишда ҳам сақлаб қолишини айтди. У мавжуд меъёрларни тузатиш зарурлигини ҳозирги ҳарбий-сиёсий вазиятдаги "динамик ўзгаришлар" ҳамда Россия Федерацияси ва унинг иттифоқчилари учун "ҳарбий таҳдидлар ва хавфларнинг янги манбаларининг пайдо бўлиши" билан боғлади.
Айни пайтда, 2020 йилдан бери амалда бўлган Россиянинг ядровий тўхтатувчилик доктринасига ўзгартиришлар киритилиши номаълумлигича қолмоқда. Ушбу ҳужжатда Россия Федерацияси ўзига ёки унинг иттифоқчиларига қарши ядровий ёки бошқа оммавий қирғин қуролларини қўллашга жавобан, шунингдек, Россия Федерациясига оддий қуроллардан фойдаланган ҳолда тажовуз қилинган тақдирда ва давлатнинг мавжудлиги таҳдид остида бўлса, ядро қуролидан фойдаланиш мумкинлиги қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг альянс ядровий қуролларни жанговар шай ҳолатга келтириш ҳақида ўйлаётганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, альянсни замонавий қуролларни яратишга катта маблағ сарфлаётган ва 2030 йилга бориб ядровий қуролларининг сонини мингтага етказмоқчи бўлган Хитой алоҳида ташвишга солмоқда. Шу боисдан ҳам НАТО аъзолари бу борада маслаҳатлашувларни бошлаб юборган. Шу билан бирга, Бош котиб АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари айни пайтда ядровий арсеналларини, ҳатто, самолётларни ҳам янгилаётганини айтиб ўтган.