Лукашенко намойишлар ҳақида: “Бунақаси аввал ҳам бўлган”
Олам
−
17 Сентябрь 2020
4762Беларусь Президенти Александр Лукашенко мамлакатда сайловдан кейин бошланган намойишлар янгилик эмаслигини, бундай ҳолат олдинлари ҳам бўлганини айтди. Унинг қайд этишича, мамлакатда янги Конститутиция устида иш олиб борилмоқда.
"Бугун содир бўлаётган воқеалар биз учун кутилмаган ҳолат ёки янгилик эмас. Қариялар 90-йилларда ҳам Беларусда минглаб одамлар кўчаларга чиқиб, машиналарни ағдариб, ёқиб юборгани каби ҳолатларни эслашади. Инқилобий вазиятнинг пишиши, "сайловларнинг ноқонунийлиги" ва шунга ўхшаш нарсалар – афсонадир", деди Лукашенко сиёсий фаоллар билан Мустақиллик Саройидаги учрашувда.
Тадбирда Александр Лукашенко янги Конституцияни ишлаб чиқиш тўғрисида ҳам гапирди.
"Бугун ижтимоий ва сиёсий ҳаётга янги туртки берадиган вақт келди. Мамлакатимиз келажакда қандай бўлиши кераклиги, унинг давлат тузилиши тўғрисида умумий тасаввурни шакллантириш муҳимдир. Бу – Конституция. Биз сайловларни ўтказдик, натижага эришдик. Шу жойда ҳаммасига нуқта қўйиш керак", дейди давлат раҳбари.
Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, янги Конституция кучлар мувозанатини ўз ичига олиши керак. Барча янгиликлар халқ йиғилишларида муҳокама қилиниши лозим.
"Янги Конституция лойиҳаси, эҳтимол, учинчисидир. Ҳозир уни устида ишлашяпти. Буни оддий иш деб ўйламанг", дейди давлат раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, муҳокама жараёни тугагач, янги Конституциянинг якуний лойиҳаси референдумга тақдим этилади.
LiveБарчаси