Лукашенко Мирзиёевга: “Сиз ингичка муз устида юриб кетяпсиз”

Жамият 37197
image
-

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко кеча, 15 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашувда у ингичка муз устида юриб кетаётганини айтди. Лукашенконинг нутқи “Пул Первого” Telegram каналида эълон қилинди.

“Сиз бу шаҳарни ёшартириб юбордингиз. Ҳа, бу шаҳарнинг узоқ ўтмиши бор, бу ерда биринчи марта анча олдин бўлгандим, бу ўтмиш шунчаки одамни босиб қўяди, сиз эса бу шаҳарни ёшартирдингиз”, дейди Лукашенко Самарқанднинг ўзгариб кетганига эътибор қаратиб,

У сўзида давом этиб, Шавкат Мирзиёев Самарқандда бошқарувчиликда улкан тажриба орттирганини таъкидлаб шундай деди:

“Сиз бошқа вилоятда туғилган бўлсангиз ҳам, бу шаҳар сиз учун қадрдон эканини биламан. Бу ерда сизнинг энг муҳим йилларингиз ўтган, юқори даражадаги бошқарув бўйича жиддий тажрибага эга бўлгансиз. Буларнинг барчаси қойилмақом тарзда бажарилган”.

Шундан сўнг Лукашенко, Мирзиёевнинг шаънига илиқ фикр билдириб, у улкан ишларни амалга оширганини айтиб ўтди.

“Мен эски сиёсатчи сифатида айтишим керакки, келаётганда сизнинг йигитларингизга ҳам айтдим, Шавкат Миромонович жиддий ўсиш қайд этди, улкан ишлар бажарилди. Мен Биринчи Президентингиз билан ҳам яхши муносабатда эдим, аммо тўғрисини айтаман, сиз қилишингиз керак бўлган ишни қилдингиз. Мамлакат сирпаниб кетмаслиги учун ўзингиз ингичка муз устидан юриб кетяпсиз”, дейди Лукашенко.

Маълумот учун, Александр Лукашенко Самарқанддаги Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг давлат раҳбарлари саммитида фахрий меҳмон сифатида иштирок этиш учун Ўзбекистонга келган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1807
Рейтинг: 3
t
×