Ҳали мен билан жуда узоқ вақт азоб чекасиз – Лукашенко касаллиги ҳақида
Олам
−
24 Май 2023
9172Беларусь фуқароси Александр Лукашенко касаллиги ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб, аденовирус (ўткир респиратор вирусли инфекция) билан касалланганини маълум қилди. Бу ҳақда “Пул Первого” хабар берди.
“Агар кимдир мени ўляпти деб ўйласа, тинчланинг. Тинчланинг, бу мессенжерлар ва Telegram каналларидаги беҳуда мулоҳазалардан бошқа нарса эмас. Аденовирусдан бошқа ҳеч нима йўқ эди менда”, дейди Лукашенко Беларусда соғлиқни сақлашнинг долзарб масалаларига бағишланган йиғилишда.
Унинг аниқлик киритишича, даволаниш имконияти бўлмаган, чунки Москва, Гродно, Гомелга саёҳатлар режалаштирилган эди.
“Мен ўлмайман, болалар. Ҳали мен билан жуда узоқ вақт азоб чекасиз”, дейди Лукашенко.
Маълумот учун, аденовирус инфекцияси – бу аденовируслар келтириб чиқарадиган одамнинг юқумли касалликлари гуруҳи. Улар ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ОРВИ) гуруҳига киради ва юқори нафас йўлларининг шиллиқ пардалари, конюнктива ва лимфоид тўқималарнинг шикастланиши билан тавсифланади.
Эслатиб ўтамиз, Лукашенконинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги хабарлар 9 майда, у Ғалаба байрами муносабати билан Москвадаги парадда сўнгги марта омма олдида чиқиш қилганидан сўнг пайдо бўлган. Параддан кейин Лукашенко Кремль мезбонлик қилган хорижий давлат раҳбарларининг нонуштасида қатнашмаган. Шу куни у Минскка етиб борган ва Ғалаба майдонидаги ёдгорлик пойига гул қўйган. Бироқ у нутқ сўзламаган ва буни Мудофаа вазири Виктор Хренин амалга оширган.
Шунингдек, у 14 май куни Беларусь байроғи, герби ва мадҳияси кунидаги маросимни ўтказиб юборганди.
Шундан сўнг, 15 май куни Лукашенко касаллиги ҳақида хабарлардан сўнг илк бор мамлакат Ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари марказий қўмондонлик пунктида кўриниш берди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь