Лукашенко касаллиги ҳақида хабарлардан сўнг илк бор кўриниш берди
Олам
−
15 Май 2023
8328Бугун, 15 май куни Беларусь фуқароси Александр Лукашенко мамлакат Ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари марказий қўмондонлик пунктига борди. Тегишли сурат унинг матбуот хизматига яқин “Пул Первого” Telegram-каналида эълон қилинди.
Матбуот хизматининг хабар беришича, бугун Лукашенко Ҳаво кучлари ва Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари марказий қўмондонлик пунктида ишлаган, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича жанговар навбатчилик вазифаларини ташкил этиш ва бажариш бўйича ҳисоботни тинглаган.
“Пул Первого” Telegram-каналида эълон қилинган суратда Лукашенконинг чап қўли боғланганини кўриш мумкин.
Маълумот учун, Лукашенконинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақидаги хабарлар 9 майда, у Ғалаба байрами муносабати билан Москвадаги парадда сўнгги марта омма олдида чиқиш қилганидан сўнг пайдо бўлган. Параддан кейин Лукашенко Кремль мезбонлик қилган хорижий давлат раҳбарларининг нонуштасида қатнашмаган. Шу куни у Минскка етиб борган ва Ғалаба майдонидаги ёдгорлик пойига гул қўйган. Бироқ, у нутқ сўзламаган ва буни Мудофаа вазири Виктор Хренин амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 14 май куни Лукашенко Беларусь байроғи, герби ва мадҳияси кунидаги маросимни ўтказиб юборганди. Бугун, 15 май куни эса унинг операция қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь