Лукашенко Ғарбга қарши жавоб санкцияси қўллашни буюрди

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ҳукуматга Республикадаги корхоналарга қарши биринчи бўлиб санкциялар қўллаган Ғарб давлатларига жавоб қайтаришни буюрди. Бу ҳақда БелТА ахборот агентлиги хабар берди.

“Икки ёки учта корхонамиз Ғарб томонидан қароқчилар санкциялари остида қолди. Юрий Викторович [Назаров], [Бош вазир Роман] Головченкога айтинг ва ушбу масалани Ҳукуматда ҳал қилинг: биз бунга носимметрик жавоб беришимиз керак. Улар бизнинг корхоналаримизга қарши санкцияларни жорий қилди. Қайси давлатлар буни амалга оширганини кўришимиз керак ва биз шунга яраша муносабат билдиришимиз керак”, дейди Лукашенко Бош вазир ўринбосари Юрий Назаров ва саноат вазири Петро Пархомчикдан ҳисобот олаётган пайт.

Унга кўра, Беларусда бир неча минг хорижий корхоналар ишлайди – кичик, ўрта, йирик. 

“Улар [санкцияларни жорий қилган мамлакатлар] тушунишлари керак. Биз улар билан яхшимиз – бу корхоналар яхши, [лекин] агар улар [ғарбий мамлакатлар] нотўғри йўналишда қадам ташлаб, бизни қийшайтира бошласа, биз носимметрик тарзда жавоб беришимизга тўғри келади” дейди Лукашенко.

Унинг таъкидлашича, қўрқишнинг ҳожати йўқ. Уларга аллақачон Беларусь тишларини кўрсатиши керак. Шу билан бирга, Лукашенко Ҳукумат Минск трактор заводи, Амкодор ва бошқаларни ўз корхоналарини қўллаб-қувватлаши кераклигини таъкидлади.

Пархомчикнинг журналистларга айтишича, Финляндия ва Германияда Беларусь корхоналарини бутловчи қисмлар билан таъминлаш масаласини чўзаётган алоҳида корхоналар мавжуд. 

“Кейинчалик нима бўлишини вақт кўрсатиб беради. Аммо бизнинг вазифамиз – бу бизнинг қўлимиздаги механизмлар ёрдамида ечимларни топиш, импорт ўрнини босиш, ушбу таркибий қисмларни локализация қилиш масалалари билан шуғулланиш”, дейди Республика саноат вазирлиги раҳбари.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг