Лукашенко Беларусь президентлигига муносиб номзодлар кимлигини айтди

World

image

Лукашенко Беларусда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашиш учун муносиб номзодларни эълон қилди: булар унинг Гродно вилоятидаги ёрдамчиси, собиқ ички ишлар вазири Юрий Караев ва ушбу вилоят губернатори Владимир Караник. Лукашенконинг баёноти туширилган видеони унинг Матбуот хизматига яқин бўлган “Пул первого” Telegram канали эълон қилди.

“Мендан кейинги болаларим Президент бўлмайди. Мана, менинг икки одамим бор... Улар Президент сайловларида иштирок этишлари мумкин. Улар мураккаб номзодлар бўлади. Биттаси генерал, иккинчиси губернатор”,  дейди у Караев ва Караникка ишора қилиб.

Лукашенко уларни “ёш, янги авлод, ақлли ва мамлакатнинг қадр-қимматини биладиган”  дея Лукашенка уларни тасвирлаб берган.  Маълумот учун, Юрий Караев 54, Владимир Караник 48 ёшда.


Tags

Rate Count

366

Rating

3

Rate this article

Share with your friends