Лукашенко Беларусь чегаралари яқинида вазият кескин эканини айтди

Олам

image

Беларусь чегаралари яқинидаги ҳарбий-сиёсий вазият оддий эмас, лекин беларуслар ўз мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга қодир. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко чегара хизмати шахсий таркиби ва фахрийларига Чегарачилар куни муносабати билан йўллаган табригида айтиб ўтган.

“Бизнинг оддий бўлмаган замонамизда Ватан сарҳадлари яқинида кескин ҳарбий-сиёсий вазият юзага келмоқда. Шубҳасиз, ҳар бирингиз бугун қандай қийинчилик ва таҳдидларга дуч келаётганимизни, давлатимиз атрофида қандай қарама-қаршилик кетаётганини яхши тушунасиз, сиз — яшил фуражкали аскарлар эса мудофаанинг олдинги сафида турибсиз”, деган Лукашенко. 

У “чегарачилар муқаддас Ватан сарҳадларини дахлсиз сақлаш учун барча имкониятларни ишга солишларини” кутишини айтган. 

“Ишончим комилки, биз ўз мустақиллигимиз ва ҳудудий яхлитлигимизни ҳимоя қиламиз”, деган Лукашенко. 

Аввалроқ, Лукашенко мамлакатнинг жанубий йўналишида янги оператив қўмондонлик ташкил этилишини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг