Лукашенко Беларусь ҳудудида ядро қуролини жойлаштирмоқчи

Олам

image

Беларусь Ташқи ишлар вазири Владимир Макей RT телеканалига берган интервьюсида “НАТОнинг эҳтимолий  ҳужуми таҳдиди ортидан мамлакат ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда”, дея билдирган.

“Беларусь Президенти Александр Лукашенко таъкидлаганидек, биз мамлакат ҳудудига ядро қуролини жойлаштириш имкониятларини кўриб чиқябмиз. Бу Шимолий Атлантика альянси томонидан уюштирилиши мумкин бўлган эҳтимолий ҳужумга нисбатан муносиб жавоб бўлади”, дея маълум қилган дипломат интервьюда. 

Жорий йилнинг ноябрь ойи охирида Беларусь раҳбари Александр Лукашенко, агар Польша ўз ҳудудига НАТО тизимларини жойлаштиришга розилик берадиган бўлса, Минск Москвага ядро арсеналини жойлаштириш учун ўз ҳудудини таклиф қилишини маълум қилган эди.

Лукашенко бу баёнотни НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг, Германия ўз ҳудудида ярдо қуролларини жойлаштиришга рухсат бермаган тақдирда АҚШ Шарқий Европани потенциал ҳудуд сифатида кўриши ҳақидаги нутқидан кейин берган.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

260

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг