Лукашенко ҳукуматни истеъфога чиқарди. Президент уни саботажда айблаган эди

Олам

image

Белорусия Президенти Александр Лукашенко ҳукуматни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда "Беларусь 1" давлат телеканали хабар бермоқда.

Давлат раҳбари 3 июнь куни Вазирлар Маҳкамасини истеъфога чиқариш тўғрисида фармонга имзо чекди.

Лукашенко бўлиб ўтган йиғилишда ҳукуматнинг янги таркиби бўйича таклифларни муҳокама қилди. Унда Республика Кенгаши (парламентнинг юқори палатаси) раиси Наталья Кочанова, Вакиллар палатаси (парламентнинг қуйи палатаси) раиси Владимир Андрейченко, Президент маъмурияти раҳбари Игор Сергеенко ва Давлат хавфсизлик кенгаши котиби Андрей Равков иштирок этди.

Президент ҳукумат таркибидаги ўзгаришлардан сўнг "инқилобни кутмаслик керак", деб таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, COVID-19 пандемияси туфайли "дунё мисли кўрилмаган иқтисодий инқироз даврига киргани" сабабли Вазирлар Маҳкамасида кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилмайди.

Жорий йилнинг 25 май куни Лукашенко шу йил 9 август куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан янги Вазирлар Маҳкамасини тузиш режасини эълон қилган эди. У амалдаги давлат раҳбари рўйхатга олингандан сўнг, сайловчиларга бўлган ишончни ошириш мақсадида ҳукуматнинг янги таркиби эълон қилинишини тушунтирди.

Сергей Румас бошчилигидаги ҳозирги ҳукумат таркиби 2018 йилда тасдиқланган эди.

Ўшанда ҳукуматни алмаштиришга Лукашенконинг амалдорлар ишидан норозилиги сабаб бўлган. Оршада бўлиб ўтган учрашувда давлат раҳбари вазирларнинг ҳаракатсизлигини кескин танқид қилди ва уларни “лоқайдлик” ва саботажда айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларсуь

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар