Лос-Анжелес-2028: Футбол баҳслари учун квоталар белгиланди

Спорт

image

2028 йил Американинг Лос-Анжелес шаҳри мезбонлик қиладиган ёзги Олимпия ўйинларининг дастурларига бир қатор аниқликлар киритилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, футбол баҳсларида эркаклар учун 12, аёллар учун 16 жамоага квота ажратилади.

Париж мезбонлик қилган охирги Олимпия ўйинларида бунинг акси, яъни эркаклар жамоалари учун 16, аёллар учун эса 12 та квота белгиланган эди.

Қайд этиш жоиз, Франциядаги ўйинларда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам иштирок этиб, гуруҳдаёқ юришини якунлаганди, бироқ Кападзе шогирдлари Ўзбекистон тарихидаги илк бор Олимпиада йўлланмаси эга чиққанди.


Мақола муаллифи

Теглар

Олимпиада Америка Лос-Анжелес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг