Лорд ва леди Гули мустақиллик байрамига таклиф этилди
Бу қизиқ
−
01 Сентябрь 2019
12235Аввал хабар берганимиздек, бугун, 31 август куни “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Ушбу маросимда айни вақтда Ўзбекистонда бўлиб турган англиялик 78 яшар Лорд Муҳаммад Илтаф Шайх ва унинг турмуш ўртоғи – самарқандлик 33 яшар Гули Муродова-Шайх ҳам қатнашди.
Уларнинг томошабинлар қаторидан ўрин олгани “Ўзбекистон-24” телеканали орқали намойиш этилди. Байрам тантаналарида Лорд рафиқаси билан Бухоро мавригисига ҳам рақсга тушди.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Ўзбекистонга ташриф буюрган Лорд Муҳаммад Илтаф Шайх ва Гули Муродова интервьюларда Ўзбекистонга катта инвестиция киритишни кўзлаганликлари, хусусан “Леди Гули” Тошкентда инглиз тилини ўргатувчи “London Collage of English” курсларини, Лорд Муҳаммад Илтаф Шайх эса ногиронлиги бор шахслар ва боқувчисини йўқотган болалар учун хайрия фонди ташкил эттиш истаги борлигини билдирган эдилар.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15