Лондондаги Биг Бен соати тўхтаб қолди

Олам

image

Бугун, 25 август куни Буюк Британиянинг асосий рамзларидан бири – Лондондаги Биг Бен минорасига ўрнатилган соат ишламай қолди. Бу ҳақда Британия Парламентининг Twitter'даги расмий саҳифасида хабар берилди.

“Техник сабабларга кўра соат тўхтади. Бугун сиз минорадаги соат нотўғри вақтни кўрсатаётганини пайқагандирсиз. Соатнинг баъзи асосий компонентларини ўрнатиш учун уларнинг иши тўхтатилиши ва қайта ишга туширилиши керак эди”, дейилади хабарда.

Тез орада соат яна ишлай бошлаши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, Вестминстер саройининг 96 метр баландликдаги соат минораси 1856 йилда инглиз архитектори Август Пугин томонидан қурилган. Минора қиролича Виктория даврининг ёдгорлиги бўлиб, UNESCO'нинг Жаҳон маданий мероси объектлари рўйхатига киритилган. Оғирлиги 13,7 тонна бўлган Биг Бен қўнғироғи ҳар соатда, қўшимча қўнғироқлар эса ҳар 15 дақиқада бонг уради.

Қўнғироқ 157 йил давомида деярли тўхтамасдан ишлаган.

Шунингдек, минорадаги соат 2017 йилдан 2021 йилгача таъмирланган. Бинога лифт ўрнатилиб, циферблатга светодиодли осма ўрнатилган.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг