Лондонда уйқу чемпионати ўтказилди

Бу қизиқ

image

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида Европанинг биринчи экстремал ҳордиқ чемпионати ўтказилди. Бу ҳақда “Euronews” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, “Oval” стадионида бўлиб ўтган уйқу чемпионатида жами 20 та одам қатнашган. Бунда ҳар бир иштирокчи учун қулай тўшак ва юмшоқ ёстиқ берилди. 

Экстремал ҳордиқ чемпионати таниқли спорт психологи ва Loughboro университети спорт ва машқлар психологияси катта ўқитувчиси доктор Жейми Беркернинг ғоясидир. У Британия ишчи кучининг деярли ярми кучли чарчашдан азият чекиши ҳақидаги маълумотлардан сўнг, шундай қарорга келган. Ушбу чемпионатни ташкилотчилар “дам олишдан бошқа ҳеч нарса қилмаслик” мусобақаси деб атамоқда. У орқали ишчилар кун давомида ҳеч қандай иш қилмай, фақат дам олади. 

“Одамлар ҳар куни стресс ва вақт етишмовчилигидан азият чекади. Шу сабабли дам олишга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Далиллар шуни кўрсатадики, мунтазам равишда хордиқ чиқариш ва хотиржамлик учун вақт ажратиш руҳий саломатликка ижобий таъсир қилади ва стресснинг салбий таъсирини камайтиради”, деди Жейми.

Мусобақа давомида юрак уриш тезлигини иложи борича паст даражада ушлаб тура олган шахслар ғолиб бўлди. Аммо бу кўринганидек оддий эмас. Ўйин 3 босқичдан иборат бўлиб, ҳар бир босқичда атрофдан иштирокчиларга халақит берувчи мусиқалар жаранглаб турган. Хусусан, 1-раундда машина шовқини, 2-раундда ўрмон ва ёмғир овози янграган, 3-раундда эса стадионга скрипкачи юқори темпдаги куй чалиб кириб келган.

Мусобақа сўнггида лондонлик Никола Ричардсон исмли 30 ёшли аёл ғолиб, деб топилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лондон чемпионат уйқу ҳордиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг