Лондонда Украинани тиклаш бўйича халқаро конференция бўлиб ўтади

Олам

image

Жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Буюк Британияда Украинани қайта тиклаш бўйича халқаро конференция Ukraine Recovery Conference (URC 2023) бўлиб ўтади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

Украина ва Британия биргаликда ўтказадиган мазкур конференция очилишида Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак ва Украина Бош вазири Денис Шмихал сўзга чиқиши кутилмоқда. Украина Президенти Владимир Зеленский эса видеоалоқа орқали муҳокама иштирокчиларига мурожаат қилади.

Халқаро анжуманда кўплаб давлат ва тузилмалар вакиллари, жумладан, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен, Япония Ташқи ишлар вазири Ёсимаха Хаяши иштирок этади.

Халқаро молия институтлари, бизнес ва ноҳукумат ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашадиган конференцияда Украинада хусусий молияни сафарбар қилиш учун сармоя имкониятлари ва хавфларни камайтириш механизмлари, шунингдек, Украинанинг инсон капиталини яхшилашга сармоя киритиш масалалари муҳокама қилинади.

Конференция Украинанинг иқтисодий ва ижтимоий барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, уни урушдан кейинги реконструкция қилиш учун халқаро ёрдамни сафарбар қилиш, жумладан, шошилинч эҳтиёжлар учун фавқулодда ёрдам кўрсатиш ва хусусий секторнинг мамлакатни қайта қуриш жараёнида иштирок этишини молиялаштириш масалаларига бағишланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Лондон халқаро конференция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг