Лондонда теракт содир бўлди (видео)
Олам
−
03 Февраль 2020
13806Лондон жанубида Стратҳем минтақасида теракт содир бўлган, бир неча киши пичоқланган. Бу ҳақда шаҳар полицияси Twitter’даги саҳифаси орқали хабар берди.
#Streatham: Police: "A man has been shot by armed officers in Streatham. At this stage it is believed a number of people have been stabbed. The circumstances are being assessed; the incident has been declared as terrorist-related."pic.twitter.com/xRCofcQBuY
— I.E.N. (@BreakingIEN) February 2, 2020
Tаъкидланишича, йўловчиларга пичоқ билан ҳужум қилган шахс отиб ўлдирилган. Хабарларга кўра 2 киши жароҳатланган.
Полиция воқеани теракт деб баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил ноябрь ойи охирида пичоқ билан бир киши Лондондаги кўприкда йўловчиларга ҳужум қилган эди. Tеррорчи полиция томонидан отиб ўлдирилган. Tекширувда унинг танасига маълум бир қурилма ўрнатилгани аниқланган.