Лондонда метро станциясининг ёнида портлаш юз берди (видео)

Олам

image

Бугун, 28 июнь куни Буюк Британия пойтахти Лондонда “Elephant” ва “Castle” метро станцияси яқинида катта ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.

Маълум қилинишича, ёнғин чиққан жойда 70 га яқин ўт ўчирувчилар ишламоқда, портлаш товушлари эшитилмоқда, одамлар эвакуация қилинмоқда. Ҳодисанинг сабаблари ҳамда қурбонлар сони ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Лондон ёнғин хизматининг Twitter саҳифасида қайд этилишича, темир йўл арклари остидаги учта тижорат биноси, темир йўл станцияси яқинидаги тўртта вагон ва телефон буткаси ёнмоқда.

Хабарга кўра, ушбу ҳудуддаги йўллар ёпилган. Одамлардан воқеа жойидан узоқроқ туриш ва дераза ҳамда эшикларни ёпиқ сақлаш талаб қилинган. Полиция маълумотларига кўра, воқеа терроризм билан боғлиқ эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг