Британиялик боксчи дебют жангида зарбадан вафот этди
Спорт
−
14 Май
1592829 ёшли британиялик боксчи Шериф Лаваль ўзининг биринчи профессионал жангида рақибидан зарба ўтказиб юборганидан сўнг вафот этди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Манбага кўра, 12 май куни Англия пойтахти Лондонда ўтказилган турнирда Лаваль португалиялик Малам Варелага қарши рингга чиққан. Малам Варела рақибига зарба берганидан кейин Лаваль ҳушидан кетган. Жанг тўхтатилган, шифокорлар биринчи ёрдам кўрсатган, бироқ Шериф шифохонага етиб боргач вафот этган.
Мамлакатда профессионал бокснинг бошқарув органи сифатида фаолият юритувчи Британия бокс назорати кенгаши спортчининг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Маълумот учун, Лаваль бокс билан 2018 йилдан бери шуғулланиб келган. Унинг рақиби португалиялик Малам Валера эса аллақачон олтита профессионал жанг ўтказишга улгурган.
LiveБарчаси