Лондон Олимпиадаси чемпиони спорт турини ўзгартирди

Спорт 1304
image

Енгил атлетиканинг узунликка сакраш йўналишида Лондон-2012 Олимпиадаси чемпиони британиялик Грег Резерфорд бобслей спортига ўтишини эълон қилди.

“Мен бир неча ҳафта олдин қийин танловни амалга оширдим ва бобслей бўйича Британия терма жамоаси таркибига киришга муваффақ бўлдим! Янги спорт турида жамоа билан ишлаш жуда қийин. Бу йўлда ёрдам бераётган барчага катта раҳмат. Жамоамиз ҳалигача молиявий ёрдам қидирмоқда. Бизда Олимпиада дастурига кирган бошқа спорт турларида кўрсатиладиган тиббий ёрдам етишмаяпти”, дея ёзган Резерфорд Instagram саҳифасида.

Шунингдек, британиялик спортчи ўз режалари ҳақида ҳам маълум қилган:

“Энди жамоам билан Жаҳон чемпионатида муносиб ўрин эгаллаб, Олимпия ўйинларига йўлланма олишим керак. Биз медални орзу қилиб, бир-икки ойдан кейин мусобақаларда иштирок этишни бошлаймиз. Натижага эришганим ҳақида мухлисларни хабардор қилишни сабрсизлик билан кутаман”.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли Грег Резерфорд 2018 йилда енгил атлетикадаги фаолиятини якунлаган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 2.9
t
×