Лондон барча ваъда қилинган зирҳли техникаларни Киевга топширди

Олам

image

Лондон Киевга беришни ваъда қилган 300 дан ортиқ зирҳли техника Украинага етказилди. Бу ҳақда бугун, 18 май куни қироллик Мудофаа вазири ўринбосари Жеймс Хиппи томонидан парламент сўровига эълон қилинган ёзма жавобда айтилди.

Маълум бўлишича, мухолифатдаги Лейбористлар партиясининг соя кабинетида "мудофаа котиби" лавозимини эгаллаб турган Жон Хили барча ваъда қилинган Challanger 2 танклари, AS90 ўзиюрар гаубицалари ва Stormer ўзиюрар зенит қуроллари, Bulldog, Spartan ва M113 зирҳли транспорт воситалари, Mastiff, Wolfhound ва Husky зирҳланган машиналари, шунингдек, Sanaritan ҳимояланган тиббий транспорт воситалари Украинага аллақачон ўтказилган ёки йўқлиги ҳақида маълумот беришни талаб қилган.

“Рўйхатда келтирилган барча платформалар Украинага етказиб берилди. Ҳаммаси бўлиб, биз Украинага 300 дан ортиқ зирҳли техника ва ҳимояланган машиналарни топширдик”, дейилган Хиппининг жавобида.

Шунингдек, у Киев унга етказиб берилган жиҳозларни таъмирлаш учун махсус тўпламларини ҳам олганини қўшимча қилган.

Маълумот учун, Россия Украинага бостириб киргандан кейин Лондоннинг Киевга берган ҳарбий ёрдамининг умумий миқдори 4,6 миллиард фунт стерлингга (ҳозирги курс бўйича 5,8 миллиард доллар) етган. Ушбу кўрсаткич бўйича Буюк Британия Украинанинг барча иттифоқчилари орасида (АҚШдан кейин) иккинчи ўринда туради. Лондон Украина Қуролли Кучларига топширган ҳарбий техникалар орасида 250-300 км масофага учадиган "Storm Shadow" ҳаводан учириладиган ракеталари, M270 ракета тизимлари ва Brimstone нозик бошқариладиган ракеталари, 14 та Challanger 2 асосий жанговар танклари, шунингдек, уранли снарядлар ҳам бор.


Мақола муаллифи

Теглар

Лондон Киев зирҳли техника

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг