Лола Каримованинг илк китоби нашрдан чиқди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” фонди ҳамда Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляеванинг илк китоби нашрдан чиқди. Бу ҳақда хоним Каримова ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди. 

Китоб “Be Your Own Harmonist: Awakening Your Inner Wisdom for Physical, Mental and Emotional Wellbeing” деб номланган. У инглиз тилида нашр этилган.

"У ҳар бир инсонда мавжуд салоҳият; ҳамда ўз фикрларимиз, овқатланшимиз ва ҳиссиётларимизга онгли равишда ёндашган ҳолда қай тарзда ўз ўзимизга ёрдам беришимиз мумкинлиги ҳақида ҳикоя қилади.

Ушбу китоб менинг кўп йиллик илмий ва маънавий изланишларимга асосланган бўлиб, инсон саломатлиги ва уйғунлигига эришиш учун қандай амалиётларни қўллаш мумкинлиги ҳақидаги маълумотни ўз ичига олади.

Кўп инсонлар учун мураккаб бўлган ушбу даврда, умид қиламанки, нашрда келтирилган маълумотлар сиз учун фойдали бўлади", дейди Лола Каримова.

Қайд этилишича, китобни "Amazon" интернет дўкони орқали харид қилиш мумкин. 

Маълумот ўрнида, Лола Каримова Ислом Каримов вафотидан кейин Ўзбекистонни тарк этган. У турмуш ўртоғи Темур Тилляев ва фарзандлари билан АҚШда яшамоқда. Каримова яқинда "Harmonist" атторлик моллари бренди ўзига тегишли эканини маълум қилганди. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Лола Каримова-Тилляева ва унинг турмуш ўртоғи Темур Тилляевга тегишли бўлган Лос-Анжелесдаги 3 та вилла 18,9 миллион долларга сотувга қўйилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лола Каримова

Баҳолаганлар

691

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг