“Локомотив” Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби бўлди
Спорт
−
23 Февраль 2019 4816 1 дақиқа
Бугун, 23 февраль куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон Cуперкубоги-2019 ўйини бўлиб ўтди.
“Локомотив” – АГМК ўртасидаги баҳсда “темирйўлчилар” 2-1 ҳисобда ғалаба қозонди.
Ҳисоб ўйиннинг 14-дақиқасида Темурхўжа Абдуҳолиқов томонидан очилди. 74-дақиқада Йован Жокич орадаги фарқни иккитага етказди.
Орадан уч дақиқа ўтиб, олмалиқликлар орадаги фарқни қисқартирди. Зафар Полвонов боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Ўйиннинг қолган вақтида ҳисоб ўзгармади.
Шу тариқа “Локомотив” иккинчи марта Суперкубокни қўлга киритди. Бундан аввал “темирйўлчилар” 2015 йилда “Пахтакор”дан 4-0 ҳисобда устун келганди.
Live
БарчасиАмерика самолётлари аллақачон Покистонда
20 Апрель
Олмазор туманидаги уйлардан бири ёнмоқда
20 Апрель
Чимёнда қор кўчкиси кузатилди
20 Апрель