Ливияда урушни тўхтатиш сари илк қадам ташланди

Олам

image

Ливия можароси томонлари бугун, 23 октябрь куни Женевада ўт очишни тўхтатиш келишув битимини имзолашди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливиядаги қўллаб-қувватлаш миссияси (UNSMIL) хабар берди. Имзолаш маросими БМТ телевиденяси томонидан тўғридан-тўғри намойиш этилди.

Миссия хабарида таъкидланганидек, Женевада “Ливияда ўт очишни бутунлай тўхтатишʼʼ тўғрисида битим имзоланди. Ҳужжатни 19 октябрдан бери Женевада музокаралар олиб бораётган томонлар вакиллари ҳамда БМТ Бош котибининг Ливия бўйича махсус вакили вазифасини бажарувчи Стефан Вильямс ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ливиядаги қўллаб-қувватлаш миссияси (UNSMIL) раҳбари имзолади.

Маросимда сўзга чиққан Вильямс имзоланган битим Ливия можаросини ҳал қилишдаги муҳим қадам,  дея таъкидлади.

Вильямс 21 октябрь куни бўлиб ўтган брифингда томонлар Ливиянинг барча район ва шаҳарларини бирлаштирадиган йўлларини очишга келишиб олишганини маълум қилди. ‘’Ливия ҳаво йўлларини очишʼʼ тўғрисида ҳамда ‘’жанубий минтақанинг маъмурий пойтахти - Сабхага парвозларʼʼ тўғрисида келишувга эришилди”, деди Стефан Вильямс.

Эслатиб ўтамиз, Ливияда қўшҳокимиятчилик давом этяпти. Мамлакат ғарбида БМТ тан олган Миллий бирдамлик ҳукумати бошқарувни амалга оширса, ғарбда Парламент бошқаруви ўрнатилган. Парламент МБҲга қарши курашаётган Халифа Ҳафтар билан ҳамкорлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

72

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг