“Ливерпуль” ва “Бавария”га қарши омадсизликларни такрорламаслик учун курашамиз – Хави

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Хави Эрнандес жамоасининг Европа Чемпионлар лигасидаги омадсиз мавсумлари ҳақида эслар экан, ушбу муваффақиятсизликлар такрорланмаслиги барча бор имкониятини ишга солишини маълум қилди. Бу ҳақда “Маrcа” нашри хабар бермоқда.

Шунингдек, Хави “кўк анорранглилар” 2021 йилнинг ноябрь ойидан буён анча-мунча ютуқларга эришганини алоҳида қайд этган.

“Иккита бир хил ўйин бўлмайди. “Ливерпуль” билан ўйин “Бавария”га қарши учрашув билан мутлақо бир хил эмас эди. Биз буни такрорламасликка ҳаракат қиламиз. Биз курашамиз. Бу (Европа Чемпионлар лигаси) мусобақа жуда юқори савияни талаб қилади. Бу (“Ливерпуль” ва “Бавария”га қарши учрашувлардаги йирик мағлубиятлар – таҳр.) бошқа такрорланмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Охиригача курашиб, ғалаба қозонишни истаймиз. “Барселона” (2021) ноябрь ойидан бери сезиларли ютуқларга эришди. Мен бундан хурсандман. Позицион ҳужум, тезкор ҳужумларни ривожлантириш ва ўйин бурчакларини тушунишимиз яхшиланди”, деган “Барселона” устози.

Маълумот учун, бугун, 7 сентябрь куни “Барселона” Европа чемпионлар лигасининг 1-тури доирасида “Виктория” (Пльзень) билан ўйнайди. Учрашув Тошкент вақти соат 00:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хави “Барселона”

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг