“Ливерпуль” тўртта соврин ютиши мумкин – Оуэн

Спорт 2426
image

Кеча, 27 апрель куни Европа Чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган “Ливерпуль” ҳамда “Вильярреал” ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Ушбу баҳсда Эступиньян томонидан киритилган автогол ва Мане томонидан берилган аниқ зарба эвазига мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Натижада, мерсисайдликлар финал томон улкан қадам ташлади.

“Вильярреал”га қарши баҳсдан кейин, “Ливерпуль”нинг собиқ футболчиси Майкл Оуэн “қизиллар”ни энг яхши жамоа эканлигини айтган. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Шунингдек, “қизиллар” афсонаси “Ливерпуль”нинг бу мавсумда тўртта – Англия лига кубоги (қўлга киритилган), Англия Премьер лигаси, Англия кубоги ва ЕЧЛ совринини ютиши мумкинлиги ҳақида ҳам гапирган.

“Агар, “Ливерпуль” яна битта гол урса, бу ўйинда ҳаммаси тугаган бўларди. Аммо  “Вильярреал” Испанияда тезкор гол урса, ўйиннинг қандай якунланиши номаълум бўлиб қолади. Бугунги учрашувда “Ливерпуль” майдонда тўлиқ ҳукмронлик қилди. Бу мен кўрган энг яхши “қизиллар” жамоаси эди. Улар шунчаки феноменал ўйин намойиш этди. “Ливерпуль”нинг ақл бовар қилмайдиган кучли босимини тўхтатишнинг иложи йўқ. Футболчиларимиз шафқатсиз. Тасаввур қилинг, улар бир мавсумда тўртта соврин ютиши мумкин”, деган Майкл Оуэн

Маълумот ўрнида, "Вильярреал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги жавоб учрашуви жорий йилнинг 3 май куни Испанияда бўлиб ўтади.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 22
Рейтинг: 2.9
t
×