“Ливерпул” ПСЖ етакчисини сотиб олмоқчи
Спорт
−
21 Февраль 2023 11526 1 дақиқа
“Ливерпул” клуби ёзги трансферда ПСЖ ҳужумчиси Неймар да Силва Сантос Жуниорни сотиб олиш таклифи билан клубга мурожаат қилди. Бу ҳақда “Chempionat” нашри хабар берди.
Хабарга кўра, “Ливерпул” ёзги трансферда бразилиялик ҳужумчини 80-90 млн евро эвазига сотиб олишни таклиф қилган. Шунингдек, ПСЖ ҳужумчисини “Манчестер Сити”, “Манчестер Юнайтед” ва “Ньюкасл” клублари ҳам ўз жамоаси сафида кўришни хоҳлайди. Аммо қайд этилишича, катта эҳтимол билан Англия чемпионатининг топ клублари ушбу трансферни юқори молиявий харажатлари туфайли амалга ошира олмайди.
Таъкидлаш жоизки, Неймар 2017 йилдан бери ПСЖ клуби сафида ўйнаб келмоқда. Футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Маълумот учун, 31 ёшли Неймар жорий мавсумда Париж клуби сафида барча турнирларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 17 та голли узатмани амалга оширган.
Муштарий Ғаниева
Live
Барчаси