“Ливерпуль” Нуньес учун рекорд миқдордаги пул таклиф қилди

Sport

image

Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси “Бенфика” ҳужумчиси Дарвин Нуньес учун рекорд миқдордаги пулни тўлашга тайёр. Бу ҳақда “Record” нашри хабар берди.

Манбага кўра, инглиз клуби 22 ёшли футболчи учун 100 миллион евро таклиф қилган. Агар “Бенфика” рози бўлса, уругвайлик ҳужумчи “Ливерпуль” тарихидаги энг йирик трансфер бўлади. Бунгача “қизиллар” ҳеч қайси футболчига бундай катта миқдордаги пул таклиф қилмаган. Нуньесни харид қилишни “Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп истамоқда. Сабаби уругвайлик ҳужумчи Клоппда илиқ таассурот қолдирган.

Қайд этиш жоизки, Нуньес “Бенфика” раҳбариятига "Ливерпуль"га ўтишни истаётганини аллақачон маълум қилган.

Маълумот ўрнида, Нунmес ўтган мавсумда "Бенфика" сафида 41 ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.

Маъруф Абдумаликов


Author

avatar

.

Tags

Rate Count

97

Rating

3

Rate this article

Share with your friends