“Ливерпуль” муҳим ўйинда Трентнинг хизматидан фойдалана олмайди

Спорт 957
image

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ҳимоячи Трент Александер-Арнольднинг АПЛ 7-туридан ўрин олган “Манчестер Сити”га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкинлигини маълум қилди. Кеча, 28 сентябрь куни 22 ёшли футболчи UEFA Чемпионлар лигаси 2-тури доирасидаги “Порту”га қарши ўйинда (5:1) ҳам майдонга тушмаган эди.

“Афсуски, Трент машғулотларда жароҳат олди. Аввалига бу жиддий эмасдек туюлди, текширувдан сўнг, ҳаммаси жиддий эканлиги маълум бўлди. У “Порту” билан ўйинда қатнашмади. Арнольднинг “Сити” билан ўйиндаги иштироки ҳам катта сўроқ остида қолмоқда. Унда мушаклари билан боғлиқ муаммо бор. Биз мазкур баҳсга қадар соғаяди, деб ўйлагандик, аммо муаммо жиддийроқ бўлиб чиқди”, дейди Юрген Клопп.

Эслатиб ўтамиз, “Ливерпуль” – “Манчестер Сити” учрашуви жорий йилнинг 3 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да бошланади.

Маълумот учун, Трент Александер Арнольд “Ливерпуль” сафида 2016 йилдан бери ҳаракат қилади. Шу вақтга қадар у 185 ўйинда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасини 10 марта ишғол этиб, 47 голли узатмани амалга оширган.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 3
t
×