“Ливерпуль” Маненинг ўрнига “Вильярреал” ҳужумчисини олиб келмоқчи

Спорт 1653
image

“Ливерпуль” клубининг селекционерлар хизмати шу ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган сенегаллик ҳужумчи Садио Маненинг ўрнига муносиб номзод қидирмоқда ва январь ойидан бери “Вильярреал”нинг 25 ёшли голландиялик ҳужумчиси Арно Данжума Гроеневелдга кўз тикмоқда. Бу ҳақда “Liverpool Echo” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, футболчининг шартномасидаги товон пули 45 миллион еврони ташкил қилади.Футболчига Англия Премьер лигасининг яна бир клуби “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда Данжума “Вильярреал” сафида барча мусобақалар доирасида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилган. Унинг испан клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

 

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 15
Рейтинг: 3.1
t
×